Чимкент заводида қайта ишланадиган нефть ҳажми йилига 9-12 миллион тоннагача ошади

None
ASTANА. Кazinform – «2023-2027 йилларга мўлжалланган йирик нефть-газ ва нефть-газ кимёси лойиҳаларини ривожлантириш комплекс режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

«2023-2027 йилларга мўлжалланган йирик нефть-газ ва нефть-газ кимёси лойиҳаларини ривожлантиришнинг комплекс режаси тасдиқлансин. Энергетика вазирлиги, Комплекс режани амалга ошириш учун масъул бўлган ташкилотлар (келишувга мувофиқ) Комплекс режада назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин. Масъул ташкилотлар Комплекс режанинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни йилига икки марта, ҳисобот ярим йилликдан кейин 5 июль ва 5 январдан кечиктирмай Энергетика вазирлигига тақдим этишлари керак. Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлигига режанинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш вазифаси юклансин», — дейилади «Аshyq» НҲА порталида эълон қилинган Ҳукумат қарори лойиҳасида.

Кейинги 5 йил ичида эришилиши режалаштирилган натижалар:

- барқарор ривожланишни таъминлаш, мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ва ишбилармонлик иқтисодий фаоллигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

- мамлакатда нефть қазиб олиш даражасини ошириш;

- газ қазиб олиш ҳажмини ошириш ва шунга мос равишда қўшимча хом газ ҳажмини қайта ишлаш, ички бозор эҳтиёжларини қондириш;

- аралаш саноат тармоқларида (қурилиш, автомобилсозлик, тиббиёт, уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқалар) саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш, шунингдек, Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи қувватини йилига 6 миллион тоннадан 9-12 миллион тоннагача ошириш;

- «етилган» конлар янги рағбатлантирувчи солиқ режимига ўтади.

Ҳужжат 16 апрелга қадар оммавий муҳокама қилинади. Кейинроқ имзолаш учун Бош вазирга юборилади.

Муаллиф: Алихан Асқар
Сўнгги хабарлар