Чимкент ва Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри ўртасида ҳаво қатнови йўлга қўйилади

None
ASTANА. Kazinform – Биринчи марта Чимкент ва Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри ўртасида самолёт қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда ҚР ИИРВ Фуқаро авиацияси қўмитаси хабар берди.

«ҚР ИИРВ Фуқаро авиацияси қўмитаси халқаро рейслар сонини кўпайтириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш бўйича ишларни давом эттирмоқда. Шу муносабат билан илк бор Чимкент – ​​Деҳли – Чимкент янги ҳаво йўналиши очилади. «Fly Arystan» авиаташувчиси («Аir Astana» ОАЖ компаниялар гуруҳи) 2023 йил 22 майдан бошлаб «Airbus-320» самолётида ҳафтасига икки марта парвозларни амалга оширади», - дейилади хабарда.

Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳаво қатновининг кўпайиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, бизнес, туризм ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Сўнгги хабарлар