Чимкент ва Алматида инвестициялар сезиларли даражада ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Таълимга йўналтирилган инвестициялар қарийб 90 фоизга ўсди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ўсиш суръати 2,3 фоизни ташкил этди. Асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг ўсиш динамикаси тоғ-кон саноатини ҳисобга олмаганда 0,7 фоизни ташкил этди», — деди Алибек Қуантиров ҳукумат йиғилишида.

Бундан ташқари, унга кўра, инвестициялар таълимга – 87 фоизга, давлат бошқаруви, ижтимоий та’минотга – 74,1 фоизга, қурилишга – 61,9 фоизга, илмий-техникавий фаолиятга – 53,7 фоизга ошган.

«Ҳудудий шароитда энг яхши кўрсаткичлар Чимкентда кузатилмоқда – 73,2 фоизга, шунингдек, Ақмўла вилоятида – 30,9 фоизга ва Алмати шаҳрида – 21,3 фоизга ўсган», — дея хулоса қилди вазир.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар