Чимкент шаҳрида Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси делегацияси билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди

None
SHYMKENT. Kazinform - Чимкент шаҳрида Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform қўмита матбуот хизматига таяниб.

Томонлар энг устувор назорат-ўтказиш пунктларини қайта ташкил этишни белгилаб олдилар ва 2022-2024 йилларда Қозоғистон-Ўзбекистон участкасидаги автомобил ўтказиш пунктларини реконструкция қилишга келишиб олдилар

Шунингдек, Томонлар Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги Битим лойиҳасини тайёрладилар.

Учрашувда томонлар 2022 йил 15 декабрдан бошлаб мунтазам равишда транзит юклар ҳақида дастлабки маълумотлар алмашиш тизимини йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Икки томонлама учрашув якунларига кўра, Томонлар божхона масалалари бўйича ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар ва 2023-2024 йилларга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик режасини («Йўл харитаси») имзоладилар.

Якунда Томонлар ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун Қозоғистон ва Ўзбекистон божхона хизматлари вакилларининг икки томонлама учрашувларини ўтказиш амалиётини давом эттиришга келишиб олдилар.


Фото: ҚР Давлат даромадлари қўмитаси


Сўнгги хабарлар