Чимкент шаҳрида Ўзбек жанг санъати мусобақаси ўтказилди

Фото:
TASHKENT. UzA-Kazinform - Чимкент шаҳрида Ўзбек жанг санъати бўйича жаҳон кубоги мусобақаси ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

10 дан ортиқ давлатдан 800 нафардан зиёд спортчи ғолиблик йўлида баҳс олиб борган жаҳон кубоги баҳсларида яккалик, жамоавий йўналишларда, шунингдек, Темурийлар жанг санъати, Улуғбек, Бибихоним машқлари йўналишида ғолиблар сараланди.

Мусобақа якунида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Қозоғистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликдан тожикистонлик ўзбек жанг санъати вакиллари жой олди, дейилади Ўзбек жанг санъати федерацияси хабарида.

Фото: ЎзА


Сўнгги хабарлар