Чимкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчилари 100 фоиз иссиқ овқат билан таъминланди
27 Январь 13:15

Чимкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчилари 100 фоиз иссиқ овқат билан таъминланди

SHYMKENT. Кazinform - Чимкентдаги бошланғич синф ўқувчиларининг 100 фоизи иссиқ овқат билан таъминланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Чимкент шаҳар ҳокимининг қарорига мувофиқ, ўқув йилининг учинчи чорагидан бошлаб мегаполисдаги мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул иссиқ овқат берила бошланди.

Илгари бепул иссиқ овқат фақат ижтимоий мавқеига қараб таъминланган бўлса, эндиликда давлат ва хусусий мактабларнинг 1-4-синф ўқувчилари 100 фоиз иссиқ овқат билан таъминланмоқда. Бундай имконият шаҳардаги умумтаълим мактабларининг 88 минг 657 нафар, хусусий мактабларда эса 12 минг 500 нафар бошланғич синф ўқувчиларига берилди. Шунингдек, умумтаълим мактабларидаги кам таъминланган оилалардан бўлган 28 минг 367 нафар ўрта мактаб ўқувчилари бепул овқатланади.

Мактаб ошхоналарининг менюси санитария-эпидемиология назорати бошқармаси билан келишилган ҳолда шаҳар таълим бўлими томонидан махсус талаблар асосида ишлаб чиқилган ва тақдим этилган.





Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Янгиликлар

Архив