Чимкент шаҳри, Ақтўбе ва Қостанай вилоятлари энг кўп сармоя киритган ҳудудлардир

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонга сармоя жалб этиш бўйича Чимкент шаҳри, Ақтўбе ва Қостанай вилоятлари етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазир Алихан Смайлов раислигида бўлиб ўтган Инвестиция штабининг йиғилишида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Ҳукумат матбуот хизмати хабарига кўра, Инвестиция штаби йиғилишида 2021 йилда ва 2022 йилнинг биринчи чорагида асосий капиталга инвестицияларни жалб этиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар ижроси якунлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, «Valmont Industries» компаниясининг механизациялашган суғориш тизимлари заводини қуриш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

ҚР Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Илияс Ўсеров таъкидлашича, ўтган йили якунлари бўйича асосий капиталга инвестицияларни жалб этиш бўйича Чимкент шаҳри (режага нисбатан 115 фоиз – 462,1 миллиард тенге), Ақтўбе вилояти (режага нисбатан 101,8 фоиз – 815,6 миллиард тенге) ва Қостанай вилояти (режага нисбатан 101,3% - 416,2 млрд тенге) етакчилик қилмоқда.

Ушбу кўрсаткич бўйича Шимолий Қозоғистон (режага нисбатан 80,4 фоиз – 331,9 миллиард тенге), Ғарбий Қозоғистон (режага нисбатан – 69,6 фоиз – 423,7 миллиард тенге) ва Қизилўрда (режага нисбатан 66,4 фоиз – 302,8 миллиард тенге) вилоятлари – аутсайдерлар орасида.

Давлат органларидан ҚР КХВ (режага нисбатан 108,4 фоиз – 893,3 миллиард тенге), ҚР ИИРВ (режага нисбатан – 6 036,7 миллиард тенге) ва ҚР РРИАСВ (режанинг 98,7 фоизи - 235,8 млрд. тенге) етакчи ўринда туради.


Сўнгги хабарлар