Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи ишлаб чиқариш салоҳиятини йилига 12 миллион тоннагача оширади

None
ХIAN. Кazinform – Нефть маҳсулотлари истеъмолининг ўсиши муносабати билан, шунингдек, Чимкент нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш салоҳиятини йилига 6 миллион тоннадан 12 миллион тоннагача ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Хитой» биринчи саммитидаги нутқи чоғида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

«Нефтимиз экспортини ошириш доирасида биз Қозоғистон-Хитой нефть қувурининг ўтказиш қобилиятини оширишни режалаштирмоқдамиз. Амалдаги «Атирау – Кенкияк», «Кенкияк – Қумкўл» нефть қувурлари қувватини ошириш масалалари кун тартибида», – деди Қозоғистон Республикаси Президенти.

Нефть маҳсулотлари истеъмолининг ўсиши муносабати билан, шунингдек, Чимкент нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш салоҳиятини йилига 6 миллион тоннадан 12 миллион тоннагача ошириш режалаштирилган. Қозоғистон учун газни қайта ишлаш қувватлари ва газ узатиш тизимини ривожлантириш ҳам устувор йўналиш ҳисобланади.

«Бу борада «Бейнеу-Бозой-Чимкент» газ қувурининг иккинчи линияси қурилиши, шунингдек, «Қашаған» конида йилига 4 миллиард куб метр қувватга эга газни қайта ишлаш заводи қурилиши катта аҳамиятга эга. Минтақавий миқёсда ушбу муҳим лойиҳаларни илгари суришда хитойлик дўстларимиздан қўллаб-қувватлашни кутамиз», - дея қўшимча қилди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Сўнгги хабарлар