Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи ички бозорнинг 40 фоизини таъминлайди

None
SHYMKENT. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкент нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш қувватлари билан танишди, деб хабар беради Ақорда.

Завод бошқарув компанияси – «Петро Қазақстан Ойл Продактс» масъулияти чекланган жамияти президенти Ерболат Қожабаев Давлат раҳбарига модернизация қилинган ишлаб чиқаришнинг жорий фаолияти ҳақида ҳисобот берди.


Бугунги кунда заводнинг лойиҳа қуввати йилига 6 миллион тонна нефтни қайта ишлаш даражасига етиб, К-4, К-5 экологик тоифали ёқилғи-мойлаш материалларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шундан сўнг Президент завод ишчи-хизматчилари билан суҳбатлашиб, ишлаб чиқариш объектининг стратегик аҳамиятига тўхталди.

«Ҳозир завод ички бозорнинг 40 фоизини етказиб бермоқда. Маҳсулот сифати ҳам яхшиланди. Бу жуда кенг қамровли иш. Буларнинг барчаси сизларнинг, яъни меҳнаткашларнинг меҳнати туфайли амалга ошди»

, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги уч йилда заводда бензин ишлаб чиқариш 2,1 миллион тоннага, реактив керосин ишлаб чиқариш 340 минг тоннага, дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш 1,9 миллион тоннага етди. Маҳсулот бутунлай ички бозорга сотилади.





Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар