Чилида ўрмон ёнмоқда, 24 киши ҳалок бўлди

None
SANTYAGО. Кazinform – Чили ҳукумати мамлакатнинг учта марказий минтақасида жазирама туфайли юзага келган ўрмон ёнғинлари муносабати билан юқори даражадаги огоҳлантириш ҳолатини эълон қилди.

Минглаб ўт ўчирувчилар мамлакат жанубини қамраб олган ёнғинни ўчириш устида ишламоқда, деб хабар беради Кazinform BBC ахборот агентлигига таяниб.

Чилидаги ўрмон ёнғинлари содир бўлганига бир ҳафтадан кўпроқ вақт ўтди, 24 киши ҳалок бўлди. Ёнғин оқибатида минглаб одамлар уй-жойсиз қолган.

Бу ҳафтанинг қолган қисмида ҳаво ҳарорати жуда юқори бўлиши кутилмоқда. Оқибатда Чилининг бошқа ҳудудлари ҳам ёнғинга олиб келиши хавфи мавжуд.

Мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Мануэль Монсальвенинг сўзларига кўра, мамлакат ҳудудларида ҳаво ҳарорати 37 даражадан ошиши мумкинлиги сабабли барча ўт ўчириш бригадалари фавқулодда ҳолатга тайёр.

Сюбле, Мауле, Биобио ва Ауракания ҳудудларида 300 минг гектарга яқин ер ёниб кетди. Сешанба куни ёнғиндан чиққан тутун пойтахт Сантьягони қамраб олди.

5 мингдан ортиқ қутқарувчи 300 дан ортиқ ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

АҚШ Чилига ёрдам бериш учун 36 000 литр сув ташишга қодир DC-10 ҳаво танкерини юборди. Аргентина, Мексика ва Испания ҳам ёнғинни ўчириш учун махсус тайёрланган қутқарувчиларни юборган.

Фото: www.aa.com.tr


Сўнгги хабарлар