Чилида океанга қулаган самолётдан бир йўловчи тирик қолди

None
ASTANA. Kazinform – Якшанба куни Моча ороли яқинида кичик самолётнинг океанга қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Мамлакат фуқаро авиацияси департаменти маълумотларига кўра, бир йўловчи тирик қолган, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

«Тўрт нафар йўловчи ва учувчи бўлган самолёт қулай об-ҳаво шароитида ҳавога кўтарилган, ҳавога кўтарилгандан сўнг оролдан 150 метр узоқликда сувга қулаган. Департамент афсус билан тўрт кишининг ўлимини ва оролдаги тиббий муассасада ётган бешинчи шахснинг аҳволи оғирлигини тасдиқлайди», - дейилади хабарда.

Bio Bio радиостанциясига кўра, тирик қолган йўловчи мустақил равишда қирғоққа сузиб келган, у ерда одамлар уни кўриб қолган ва қутқариб олган. Оролда биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, у материкдаги шифохонага етказилган.

Ҳодиса сабаблари ҳали аниқланмаган.

Фото: unsplash.com


Сўнгги хабарлар