Чикагодаги отишмада гумон қилинган эркак умрбод қамалиши мумкин
6 Июль 17:45

Чикагодаги отишмада гумон қилинган эркак умрбод қамалиши мумкин

CHIKAGO. Кazinform – 4 июл куни АҚШнинг Иллинойс штатидаги Ҳайленд-Парк шаҳридаги парадда юз берган оммавий отишма бўйича 21 ёшли гумонланувчи биринчи даражали қотилликнинг 7 та бандида айбланди, дея хабар беради Кazinform АBC Newsга таяниб.

Полициянинг маълум қилишича, гумонланувчи Роберт Кримо III намойишчилар ва атрофдагиларга қарата ўт очиши оқибатида етти киши ҳалок бўлган, камида 38 киши яраланган. Сешанба куни еттинчи қурбон ўқ жароҳатларидан вафот этди.

Полиция маълумотларига кўра, жиноятчи оммавий қотилликни бир неча ҳафта давомида режалаштирган. У корхона томига зинадан кўтарилиб, у ердан ўқ узган.

Жиноят учун АR-15 автомати қўлланилган ва ундан 70 дан ортиқ ўқ отилган. Кримо қуролни Иллинойс штатида қонуний равишда сотиб олган. Унинг сўнгги бир йил ичида жами бешта тўппонча ва иккита милтиқ сотиб олгани маълум бўлди. Отишмадан кейин йигит оломон орасига яшириниш учун аёл кийимини кийиб олган.

Агар Роберт Кримо III айбдор деб топилса, муддатидан олдин турмадан ҳуқуқисиз, умрбод озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Штат прокурори Эрик Ринехартнинг айтишича, жабрланувчиларнинг яна ўнлаб шикоятлари кўриб чиқилмоқда. Куч ишлатиш органлари жиноятчига энг юқори жазони талаб қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив