Чикаго чеккасида юз берган отишмада 6 киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳат олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Чикаго чеккасида Хайленд-паркда Мустақиллик байрами парадида номаълум шахс одамларга қарата ўт очди ва 6 кишини ўлдирди. 20 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олган. Воқеа жойидан милтиқ топилди, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

«Полиция ходимлари безорини қидирмоқда. Жиноят жойидан далил - милтиқ топилган. Полиция ходимлари отишма содир бўлган жойга етиб келишди ва ҳудудни ўраб олишди», - дейилади Хайленд-паркнинг расмий сайтида.

Парад бошланганидан 10 дақиқа ўтиб, бир неча ўқ узилганидан сўнг тўхтатилди.

«Бирин-кетин 20-25 та ўқ овозини эшитдим. Бу тўппонча ёки милтиқ бўлиши мумкин», - деди маҳаллий фуқаро Майлз Заремски Chicago Sun-Times нашрига.

Хайленд-парк мэри парад бекор қилинганини айтиб, одамлардан хавфсиз жойга ўтишни сўради.

Ижтимоий тармоқларда воқеа жойига кўп сонли полиция ходимлари ва тез ёрдам машинаси жўнатилгани акс этган суратлар чоп этилмоқда.

Фото: REUTERS

Сўнгги хабарлар