+7 (701) 759 90 19
USD 422.87 EUR 512.1
RUB 5.63 CNY 64.49
Янгиликлар

Chevrolet Nexia Қозоғистонда ишлаб чиқарилган энг арзон автолар қаторига кирди

22 Октябрь 19:10
Баҳам кўринг:
Chevrolet Nexia Қозоғистонда ишлаб чиқарилган энг арзон автолар қаторига кирди

NUR-SULTAN. Kazinform – «ҚазАвтоПром» автомобилсозлик соҳасидаги корхоналар бирлашмаси жорий йилнинг 9 ойидаги автомобил бозоридаги нархлар тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳисобот даврида қозоғистонликлар 555,2 миллиард тенге 61 336 янги енгил ва енгил тижорат машиналарни сотиб олишди. Ушбу енгил машиналарнинг ўртача нархи 10,5 миллион тенгега этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга кўпдир. Шу муносабат билан Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бозорда энг мақбул нарх ҳисобланади. Маҳаллий ишлаб чиқаришнинг ўртача қиймати тахминан 7,6 миллион тенгени ташкил этади. Импорт қилинган автомобиллар сегментида тегишли кўрсаткич 13,8 миллион тенгени ташкил этди», - дейилади хабарда.

2020 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича харидорларнинг тўртдан биридан кўпроғи (31,1%) 5 миллион тенге бўлган машинани танладилар. Бир йил олдин ушбу сегмент бозорнинг 27,7 фоизини ташкил этган. 5-7 миллион тенге қийматидаги 21,9 фоизни 13 409 та автомобил сотилди. Шу билан бирга, янги машина харидорларининг 15,4 фоизни 7-10 миллион тенге қийматидаги автомобилларга эътибор беришди

Бизнес (10-15 миллион тенге) ва премиум санаттаги (15 миллион тенгедан ортиқ) сегментлари мос равишда 20,6 фоизни (12 604 та автомобил) ва 11,1 фоизни (6 779 та машинани) қамраб олди. Умуман олганда, 10 миллион тенгедан қимматроқ ускуналарнинг улуши 6,4 фоиз камайди.

Энг арзон автомобиллар ўнталигида асосий ўринларни Қозоғистон компаниялари эгаллаган. Lada Granta - энг арзон машина, унинг нархи 3 миллион тенгедан бошланади. Бундан ташқари, ТОП-10 марка қаторига: Chevrolet Nexia (3,2 миллион тенге), Ravon R2 (3,8 миллион тенге), Ravon R4 (3,8 миллион тенге), Chevrolet Cobalt (4,2 миллион тенге), Lada 4x4 (4,3 млн теңнге), Lada Vesta (4,6 млн тенге), Lada XRAY (5 млн тенге), JAC S3 (5 млн тенге) ва Lada Largus (5,3 млн тенге) русумлари киради.

Энг қиммат автомобиллар қаторрига: Mercedes-Benz G-класс (110 млн тенге), Porsche 911 Turbo (82,7 млн тенге), Audi A7/А8 (79 млн тенге), Mercedes-Benz GLC-класс (56 млн тенге), Porsche Cayenne (53,7 млн тенге), Audi e-tron (50 млн тенге), Lexus LX (49,2 млн тенге), Mercedes GLE-класс (49 млн тенге), Land Rover Range Rover (44,9 млн тенге) ва BMW 8 серия (42,9 млн тенге) русумлари киради.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив