+7 (701) 759 90 19
USD 425.3 EUR 501.05
RUB 5.85 CNY 65.88
Янгиликлар

Чет элликларда COVID-19 аниқланса, Ўзбекистонга киритилмайди

23 Июль 20:23
Баҳам кўринг:
Чет элликларда COVID-19 аниқланса, Ўзбекистонга киритилмайди

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон чегарасидан автойўл орқали кириб келаётган чет элликларда COVID-19 аниқланса, мамлакат ҳудудига киритилмайди. Бу ҳақда хабар беради Kazinform Rasmiy-xabarlar telegram-каналига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 25 млрд  АҚШ долларига етди Япония COVID-19га қарши учинчи эмлашни бошлаши мумкин Тошкентда Марказий Осиёда тубуркулёзга қарши кураш масалаларига бағишланган 5- халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (АОКА)Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар тўғрисида маълумот берилди.

Республика ҳудудига коронавирус инфекциясининг четдан кириб келишини олдини олиш мақсадида жорий йил 20 июлдан бошлаб Ўзбекистон чегарасидан автойўл чегара ўтқазиш пункти орқали кириб келаётган шахсларни ўз маблағлари ҳисобидан чегара ўтқазиш пункларида экспресс антиген тест усулида таҳлил топширишлари ва манфий натижа қайд этилган ҳолдагина Республика ҳудудига киритилишига рухсат берилади.

Шу билан бирга, автойўл чегараларида экспресс антиген тест таҳлилида мусбат натижа қайд этиладиган бўлса чет эл фуқаролари ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш фуқаролиги бўлмаган шахслар Республика ҳудудига киритилмайди. Бунда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган ва Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар мустасно саналади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва яшашга рухсат берилган фуқароларда коронавирус инфекцияси аниқланганда COVID-19 бўйича ташкил этилган махсус шифохоналар ёки касаллик даражасига кўра уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

Шунингдек, Сўх тумани, Шоҳимардон, Чўнқара, Тоштепа аҳоли пунктларида чегара ҳудудларидаги автотранспорт чегараси алоҳида ҳудуд деб юритилиб, Ўзбекистон республикаси томонидан транзит тарзда бораётган Ўзбекистон фуқароларидан коронавирус инфекциясига барча турдаги тест таҳлилларини топшириш талаб этилмайди.

Мазкур тартиб алоҳида ҳудудларга кириб-чиқаётган Қирғизистон Республикаси фуқароларига тадбиқ этилади.

Ҳар куни ишга қатнаётган Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасида кунлик қатнаб, фаолият амалга ошираётган шахсларга алоҳида имтиёз берилди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив