+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Чет эл фуқаролари Қозоғистондаги исталган АХКМдан виза олишлари мумкин

25 Октябрь 13:56
Баҳам кўринг:
Чет эл фуқаролари Қозоғистондаги исталган АХКМдан виза олишлари мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform - Бундан буён хорижий фуқаролар Қозоғистонда вақтинча яшаш учун рухсатнома ва визани мамлакатнинг исталган Аҳолига хизмат кўрсатиш марказида олишлари мумкин бўлади. Йил охиригача ушбу хизмат барча АХКМларда мавжуд бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазири ўринбосари Сакен Сарсенов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатимизга ҳар йили 1,5 миллионга яқин чет элликлар келади. Шу муносабат билан биз ўтган йилнинг 1 январидан миграция полициясида вақтинча рўйхатдан ўтиш талабини бекор қилдик. Бу мамлакатга сармоя жалб қилиш ва ички туризмни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатди. «Бугун чет эллик меҳмонлар «е-Qonaq«мобил иловаси орқали миграция полициясига Қозоғистонга келгани ҳақида хабар бериш имкониятига эга,-деди Сакен Сарсенов Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.

Вазир ўринбосари, шунингдек, чет эл фуқаролари учун виза билан боғлиқ янгиликлар билан бўлишди.

«Нур-Султан ва Алмати шаҳарларидаги Аҳолигага хизмат кўрсатиш марказларида хорижликларга вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ва визалар бериш учун ягона хизмат кўрсатиш сектори ташкил этилди. Йил охиригача биз ушбу хизматни бутун мамлакат бўйлаб мижозларга хизмат кўрсатиш марказларида тақдим етишни режалаштирганмиз «, - деди у.

Муаллиф: Aли Ибраев


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив