+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Чет эл фуқаролари Қозоғистонда пропискасиз 30 кун юрадиган бўлди

31 Декабрь 11:42
Баҳам кўринг:
Чет эл фуқаролари Қозоғистонда пропискасиз 30 кун юрадиган бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ички ишлар вазирлиги манфаатдор давлат органлари билан биргаликда юртимизга келадиган хорижий фуқароларни рўйхатга олишнинг янги тартибини жорий қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«ИИВ юртимизга 30 кунгача муддатга келадиган барча тоифадаги чет эл фуқаролари учун вақтинча рўйхатга олиш тартибини бекор қилади. Тегишли Қонунни Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев имзолади. Қонун ОАВда эълон қилингандан 10 кундан сўнг кучга киради», - дея изоҳ берди вазирлик вакиллари.

Қабул қилувчи томон чет эллик меҳмоннинг келгани ҳақида 3 иш куни ичида миграция хизматига хабар бериши лозим. Бугунги кунда ушбу процедура борича осонлаштирилган ва ички ишлар идораларига бориш шарт эмас. Қабул қилувчи томон виза миграция хизмати порталига (www.vmp.gov.kz) кириб, меҳмон ҳақида маълумотларни киритиб, электрон имзо қўйиши кифоя. 15 дақиқа ичида персонал кабинетига келадиган ҳужжатни сақлаб олади. Бу - текин хизмат.

«Аслида ушбу хизматни ИИВ 2014 йилдан бери кўрсатиб келмоқда. Бу йил ундан 250 меҳмонхона фойдаланиб, 110 000 чет эллик ҳақида маълумот берилди. Агар меҳмон 30 суткадан ортиқ муддатга келса, унда қабул қилувчи томон (меҳмонхона, хостел, ижара квартира эгалари, ва бошқалар) меҳмонни вақтинча прописка қилиши шарт», - дейилган вазирлик хабарида.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив