Чемпионлар лигаси: «Реал Мадрид» ва «Манчестер Сити» дуранг ўйнади

Фото:
ASTANА. Кazinform – 9 майдан 10 майга ўтар кечаси УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финалининг биринчи ўйини бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Шу куни «Реал Мадрид» (Испания) ва «Манчестер Сити» (Англия) жамоалари майдонга чиқишди.

Рақиблар ўтган йили Чемпионлар лигасининг ярим финалида тўқнаш келишган. Икки ўйин натижасига кўра «Реал Мадрид» (3:1, 3:4) финалга йўлланма олди. Мухлислар хаёлида «инглиз клуби реванш ола оладими?» деган ўй кечди.

«Манчестер Сити» футболчилари биринчи дақиқалардан ҳужумга ўтишди. Мезбон жамоа муносиб қаршилик кўрсатишди. Бироқ 36ь дақиқада «Реал»дан Винисиус Жуниор ўз имкониятини қўлдан бой бермади.

Ўйиннинг 67-дақиқасида «Манчестер Сити»дан Кевин Де Брёйне ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, жамоаларни 1:1 ҳисоби қаноатлантиришди.

Жамоалар жавоб ўйинини 17 май куни ўтказади.

Энди 10 майдан 11 майга ўтар кечаси «Интер» (Италия) ва «Милан» (Италия) жамоалари тўқнаш келишади.

Финал 10 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги «Олимпия» стадионида бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар