Чемпионлар лигаси: «Манчестер Сити» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

None
ASTANA. Kazinform – UEFA Чемпионлар лигаси чорак финалига йўлланма олган яна икки жамоа маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

14 мартдан 15 мартга ўтар кечаси Португалиянинг «Порту» жамоаси ўз майдонида Италиянинг «Интер» жамоасини қабул қилди. Ўйин давомида жамоалар ҳужумга ўтишди. Бироқ ҳисоб очилмади ва жамоалар дуранг ўйнади. Дастлабки ўйинда 1:0 ҳисобида зафар қучган «Интер» мусобақани давом эттиради.

Иккинчи ўйинда Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси Германиянинг «РБ Лейпциг» командаси дарвозасига жавобсиз еттита гол уришди. Шу тариқа, рақибини 7:0 ҳисобида мағлуб этган инглиз клуби чорак финалга йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Бавария» (Германия), «Милан» (Италия), «Бенфика» (Португалия) ва «Челси» (Англия) жамоалари чорак финалга йўлланма олган эди.

Энди 15 мартдан 16 мартга ўтар кечаси «Наполи» (Италия) ва «Айнтрахт» (Германия), «Реал Мадрид» (Испания) ва «Ливерпуль» (Англия) жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Фото: Catherine Ivill/Getty Images

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар