Чемпионлар лигаси: Қайси жамоа финалга йўл олади

Фото:
ASTANА. Kazinform – 17 майдан 18 майга ўтар кечаси УЕФА Чемпионлар лигаси финалига йўл оладиган иккинчи жамоа аниқланади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Шу куни «Манчестер Сити» (Англия) ва «Реал Мадрид» (Испания) ўзаро тўқнаш келишади.

Учрашув Астана вақти билан соат 00:50да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Ўйинни польшалик Шимон Марциняк бошқариб боради. Унга ҳамюртлари Павел Соколницки ва Томаш Листкевичлар ёрдам беришади.

Ёрдамчи ҳакам - руминиялик Иштван Ковач.

Икки жамоа бунгача ўн бир марта тўқнаш келишган. Жамоалар тўрт мартадан ғалаба қозонган бўлса, учта ўйин дуранг билан якунланган.

Икки жамоанинг бу йилги турнирдаги илк учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

Рақиблар ўтган йили Чемпионлар лигасининг ярим финалида тўқнаш келишган. Икки ўйин натижасига кўра «Реал Мадрид» (3:1, 3:4) финалга йўлланма олди.

Ҳозиргача «Реал Мадрид» ушбу турнирда 14 марта ғалаба қозонган.

«Манчестер Сити» эса 2021 йилда илк бор финалга чиқди, аммо рақибига имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия «Интер»и финалга йўлланма олгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар