«Челси» янги бош мураббийни эълон қилди

None
ASTANA. Kazinform – Маурисио Почеттино Лондон клубининг янги бош мураббийи бўлди. Клуб расмий сайтида аргентиналик мутахассис 1 июлдан бошлаб Лондон жамоасида иш бошлаши малум қилинган, дейилади Kazinform.

Почеттино ва «Челси» яна бир йилга узайтириш шарти билан икки йиллик шартнома имзолади.

Почеттино аввалроқ «ПСЖ»ни бошқарган. 51 ёшли мутахассис Париж клуби билан 2022 йилнинг ёзида хайрлашганди. «ПСЖ»га қадар у «Тоттенхэм»ни Премер-лигада 5 йилдан ортиқ бошқарган.

Сўнгги хабарлар