Чехияда 4 ёшли болада маймунчечак касаллиги аниқланди

Фото:
NUR-SULTAN. Kazinform - Чехияда 4 ёшли бола маймунчечак вирусини юқтиргани аниқланди, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг Telegram каналига таяниб.

Прагадаги боғчалардан бирига келган 4 ёшли болада касаллик аломатлари маълум бўлди. У вирусни ота-онаси билан ёзги таътилни ўтказиш учун Испанияга борганда юқтирган бўлиши мумкин.

Чехияда маймунчечак билан касалланганлар сони 66 нафарга етди. Беморларнинг энг кўп сони Прагада – 52. Шифокорлар 24 май куни мамлакатда биринчи инфекция ҳолати ҳақида хабар беришди.

Шунингдек, Украинада лаборатория шароитида маймунчечак инфекциясининг биринчи ҳолати тасдиқланди.

«15 сентябр куни Украинада маймунчечакнинг биринчи ҳолати лаборатория томонидан тасдиқланди. Ҳозирда бемор стационар даволаниш учун тиббиёт муассасасига ётқизилган, касаллиги енгил кечмоқда»

, — дея хабар берди мамлакат ССВ Telegram каналида.

Фото: tass.ru

Сўнгги хабарлар