Чехия Президенти касалхонага ётқизилди
08:59, 15 Сентябр 2021
PRAGA. Kazinform - Чехия Президенти Милош Земан сешанба куни Прагадаги марказий ҳарбий госпиталига ётқизилди, деб хабар беради Kazinform Pravo газетасига таяниб.
Земан касалхонага маҳаллий вақт билан 11:00 дан кейин олиб кетилган. Унинг рафиқаси Ивана ҳам келди. Газетанинг ёзишича, Президент узоқ вақт касалхонада ётиши мумкин.
76 ёшли Земан оёқ невропатияси билан оғрийди. Бу касаллик туфайли у яқинда ногиронлар аравачасини фойдалана бошлади. Президент эшитиш қобилияти ва қон босими пастлигидан шикоят қилади. Бундан ташқари, у илгари қандли диабетга чалинган шифокорлар назорати остида эди.
Чехия собиқ Президенти Вацлав Клаус ҳам дам олиш кунларидан бери Прагадаги марказий ҳарбий госпиталда. У қон босимининг кескин кўтарилиши туфайли касалхонага ётқизилган