Чехия компаниялари Қозоғистонда янги лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор – ҚР Ҳукумати раҳбари

None
ASTANA. Kazinform – Чехия компаниялари Қозоғистонда янги лойиҳаларни амалга ошириш ниятида. Бу ҳақда Чехия-Қозоғистон бизнес-форумида иштирок этган ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Чехиянинг энг йирик корхонаси Қозоғистонда ўз бизнесини кенгайтиришдан манфаатдор. Мамлакатимизда транспорт соҳасида муҳим лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган «Škoda Transportation» каби компанияси бор», – деди Алихан Смаилов.

ҚР Ҳукумати раҳбари «Траско» каби компаниялар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилаётгани саноатлаштириш соҳасидаги ҳамкорликка янги суръат бағишлашини таъкидлади. Бундан ташқари, Чехия ҳарбий-саноат комплекси мутахассислари қозоғистонлик ҳамкасблари билан тажриба алмашиш ниятида.

«Ишга туширилган лойиҳалар Қозоғистонда қулай сармоявий шароитлар яратилганидан далолат беради», – деди Алихан Смаилов.

Бугунги форум Қозоғистон ва Чехия ўртасидаги ўзаро савдо ва сармоя ҳажмини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, ҳамкорлик доирасида янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, ҚР Ҳукумати раҳбари Қозоғистон ва Чехия ўртасидаги товар айирбошлаш ўтган йили 67 фоизга ошганини таъкидлади. Шунингдек, 15 йил ичида чех компаниялари Қозоғистон иқтисодиётига 270 миллион доллар сармоя киритди.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар