+7 (701) 759 90 19
USD 425.48 EUR 494.2
RUB 6.14 CNY 66.67
Янгиликлар

Чегара ёпилгандан кейин Қозоғистонда қолиб кетган 260 минг Ўзбекистон фуқаролари юртига қайтишди

11 Июнь 13:32
Баҳам кўринг:
Чегара ёпилгандан кейин Қозоғистонда қолиб кетган 260 минг Ўзбекистон фуқаролари юртига қайтишди

NUR-SULTAN. Kazinform – Чегаралар ёпилганидан кейин миллиондан ортиқ чет элликлар Қозоғистонда қолиб кетган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев аҳоли билан ҳисобот учрашуви чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда чегарадан кириш ва чиқиш шартлари соддалаштирилди Тўртта чет эллик Қозоғистон чегарасидан киритилмади

«Уларнинг кўпчилигининг паспортлари, визалари, яшаш учун рухсатномалари, ишлаш учун рухсатномалари амал қилиш муддати ўтиб кетган», - деди Ерлан Турғумбаев.

Вазирлик маълумотларига кўра, авваллари Қозоғистонга ҳар йили 6 миллионгача чет элликлар келган бўлса, 2020 йилда - атиги 2 миллион хорижлик ташриф буюрган, бу йил эса - 529 минг чет элликлар кириб келишган.

«Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан Ҳукумат ўтиш даврини эълон қилди. Натижада 460 минг хорижликнинг Қозоғистонда бўлиш даври қонунийлаштирилди», - дея қўшимча қилди Ерлан Турғумбаев.

Вазирлик маълумотларига кўра, шу вақт ичида 394 405 кишига вақтинча яшаш учун рухсатнома берилган. 560 минг фуқаро эса ўз ватанига жўнаб кетган. Шундан 260,5 минг нафари Ўзбекистон фуқаролари, 139,0 минг Россия, 83,5 минг Қирғизистон, 15,0 минг Туркия, 4,1 минги эса ХХР фуқароларидир.


Муаллиф: Серик Сабеков


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив