Чўлпон-Ота шаҳридаги Мухтор Авезов уй-музейида буюк адибнинг бюсти очилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қирғизистонга ташрифи доирасида буюк ёзувчи Мухтор Авезовнинг Чўлпон-Ота шаҳридаги уй-музейига ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform БОРТ №1 Telegram каналига таяниб.

Давлат раҳбари Мухтор Авезовнинг уй-музейида буюк адибнинг янги бюстини очиб, фахрий меҳмонлар китобига имзо чекди.





Мухтор Авезовнинг Чўлпон-Отадаги уйи 1959 йилда қурилган. Буюк қозоқ ёзувчиси 1959-1961 йилларда шу уйда яшаб ижод қилган, сўнгги «Өскен өркен» романини ҳам ёзишга киришган. Афсуски, ушбу асар тугалланмаган.

1970 йил сентябр ойида бу ерда Мухтор Авезов кутубхона-музейининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Айни пайтда музейда ёзувчининг шахсий буюмлари: стол, стуллар, тебранадиган курси, стол соати, кийим илгичи, китоб жавони, китоблари сақланмоқда. Адибнинг қизи Лайла Мухторқизи ташаббуси билан кутубхонада дастлабки 5000 та китоб жамланган. Ҳозирда кутубхонадаги китоб фонди 12 мингга яқин.

Кутубхона-музейда семинарлар, маърифий анжуманлар, учрашувлар ўтказилади.

Фото: t.me/bort_01


Сўнгги хабарлар