Агентлик ҳақида

Kazinform халқаро ахборот агентлиги – Қозоғистондаги энг биринчи халқаро даражадаги статусга эга бўлган етакчи давлат ахборот агентлиги.

Kazinform ХАА 100 йилдан зиёд вақт мобайнида сиёсат, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва жамият ҳаётининг барча муҳим соҳалари ҳақида ишончли ва тезкор янгилик тарқатувчи ахборот манбаи сифатидаги нуфузини сақлаб келмоқда.

Kazinform ХАА орқали Президент Администрацияси, Парламент, Ҳукумат, маҳаллий ҳокимият органлари, миллий молия ва саноат қурилмалари фаолияти ҳақида расмий ахборот берилади.

Kazinform янгиликларини қозоқ, рус, инглиз, хитой, ўзбек тилларида ўқиш мумкин. Шунингдек, хориждаги ватандошлар учун янгиликлар лотин графикасида ва қозоқ тилининг араб графикасига асосланган ёзувида ҳам тақдим этилади.

Kazinform ХАА бош идораси Қозоғистон пойтахти Нур-Султан шаҳрида жойлашган. Мамлакатнинг барча ҳудудларида ахборот агентлигининг махсус мухбирлари фаолият юритади.Россия, Хитой, Туркия, Европа, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Иорданияда ҳам махсус мухбирлари бор. Бугунги кунда Kazinform ХАА фойдаланувчилари географияси жаҳоннинг барча мамлакатларини қамраб олган.

Жамият («Қозоғистон Республикаси Президентининг телерадиокомпанияси» Нотижорий Акциядорлик Жамияти) ўз фаолиятида Қозоғистон Республикаси Конституциясига, Қозоғистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига, шунингдек Жамият Низомига амал қилади.

Жамият қуйидаги асосий фаолият турларини амалга оширади:

1) видео, аудио, кино ва фото ҳужжатларни яратиш, тўплаш, қайта ишлаш, шунингдек уларни қайта тиклаш ва тизимлаштириш;

2) Қозоғистон Республикаси Президентининг, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Елбасынинг шахсий архиви ва Қозоғистон Давлат архиви учун видео, аудио, кинофилмлар фондини яратиш;

3) видеофилмлар ва телерадио дастурлар ишлаб чиқариш ва тарқатиш;

4) жамият мақсадларига зид бўлмаган ахборот хизматларини кўрсатиш;

5) Қозоғистон Республикасининг давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш доирасида, шу жумладан, интернет тармоғида, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни тезкор тарқатиш, шунингдек, ахборот ва публицистик ишларни, шу жумладан Интернет тармоғини амалга ошириш; Қозоғистон Республикасининг жаҳон ҳамжамиятида ижобий халқаро имиджини шакллантириш;

6) Интернет тармоғида реклама майдонини тақдим этиш (сотиш) бўйича хизматлар кўрсатиш;

7) Маълумотлар базасини бошқариш тизимларидан фойдаланган ҳолда порталлар ва веб-лойиҳаларни алгоритмлаш;

8) ахборотни бошқариш, Интернет тармоғида давлат электрон ахборот порталларини юритиш ва қўллаб-қувватлаш;

9) ахборотни қайта ишлашнинг инновацион воситаларидан фойдаланган ҳолда Интернет тармоғида маълумотларни жойлаштириш ва қайта ишлаш хизматларини кўрсатиш; (Kazinform)

10) Қозоғистон Республикаси ва бошқа давлатлар ҳудудида телевидение ва радиоэшиттиришни ташкил этиш;

11) ўз кўчмас мулкини ижарага бериш ва бошқариш;

12) реклама маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни телевидение ва радио орқали тарқатиш;

13) телевидение ва радиодастурларни тайёрлаш, овоз бериш, ададлаш;

14) дастурлар, кино, аудио, видео ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва муомалага чиқариш (харид қилиш - сотиш, айрбошлаш, прокат ва ҳ.к.);

15) видео, аудио маҳсулотларга ва бошқа интеллектуал мулкка муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни сотиб олиш;

16) Қозоғистон Республикасида ва ундан ташқарида телевидение, кино, аудио ва видео маҳсулотлар ишлаб чиқаришга буюртмаларни жойлаштириш ва бажариш;

17) телевизион сигналларни ер усти, сунъий йўлдош, кабел, симли, рақамли алоқа каналлари ва релели тармоқлар орқали узатиш ва тарқатиш йўли билан эфирга узатиш;

18) маҳаллий тармоқлардан фойдаланган ҳолда мавжуд ва янги ер усти, сунъий йўлдош, кабел ва бошқа алоқа тизимларидан фойдаланиш, телекоммуникация хизматлари бундан мустасно;

19) Қозоғистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган ахборот ва бошқа хизматлар кўрсатиш;

20) телерадиоэшиттириш соҳасида дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Kazinform ХААда тажрибали журналистлар – Қозоғистон Республикаси Президенти мукофоти совриндорлари, халқаро ва минтақавий танловлар ғолиблари, фахрий унвон ва мукофотлар совриндорлари меҳнат қилмоқда.


Халқаро ҳамкорлик соҳасидаги ахборот

Kazinform ХАА дунё бўйича 50-га яқин ахборот агентликлари, шу жумладан, ТАСС (Россия), ИРНА (Эрон), ANSA (Италия), YONHAP (Корея Республикаси), МОНЦАМЭ (Мўғулистон), Anadolu Agency (Туркия), Kyodo (Япония), MTI / DUNA (Венгрия), ЎзА (Ўзбекистон), FENA (Босния ва Герцеговина), АЗЕРТАДЖ (Озарбайжон), TREND (Озарбайжон), Арменпресс (Арманистон), БелТА (Беларусь), MENA (Миср), Синьхуа (Хитой), ХОВАР (Тожикистон), КАБАР (Қирғиз Республикаси), Татар-информ (Татаристон Республикаси, РФ), Башинформ (Бошқирдистон, РФ), TASR (Словак Республикаси) ва бошқалар билан меморандумлар доирасида ҳамкорлик ўрнатган.

Шунингдек, Kazinform ХАА - OANA (Осиё ва Тинч океани мамлакатлари Ахборот Агентликлари ташкилоти) Халқаро ахборот агентликлари ассоциациясининг, МДҲ иштирокчи-давлатлар миллий ахборот агентликлари ассоциасиясининг (АНИА), Туркий мамлакатлар ахборот агентликлари ташкилотининг (ТКА), «Бир камар, бир йўл» янгиликлар тармоғининг (BRNN) аъзоси.


Тарих зарварақларидан

1920 йил - биринчи қозоқ янгилик агентлиги - РОСТАнинг Оренбург-Торғай бўлинмаси ташкил этилди.

1925 йил - агентлик номи ҚазРОСТ деб ўзгартирилди.

1937 йил - агентлик ҚазТАГ номи билан Қозоқ ССР Министрлар кенгашига берилди.

1997 йил - ҚазААГ республика ахборот агентлиги номи билан қайта ташкил қилинди.

2002 йил - ҚазААГ базасида «КАЗИНФОРМ» МК» АЖ ташкил этилди.

2008 йил - «КАЗИНФОРМ» МК» АЖ «Арна-Медиа» Миллий ахборот холдинги» АЖ таркибига киритилди.

2013 йил - «Kazinform» Халқаро ахборот агентлиги» МЧЖ ташкил этилди.

2019 йил - «Kazinform» Халқаро ахборот агентлиги» АЖ ташкил этилди.

2020 йил - «Kazinform» Халқаро ахборот агентлиги» АЖ таркибига «ҚазКонтент» АЖ киритилиб, қайта ташкил этилди.

2022 йил - «Kazinform» Халқаро ахборот агентлиги («Қозоғистон Республикаси Президентининг телерадиокомпанияси» НТАЖ таркибига кириш орқали қайта ташкил этилди.


Турли йилларда Агентликни бошқарган раҳбарлар:

Аркадий Иванович ВЯТИЧ-КИРИЛЛОВ

Константин НЕФЕДОВ

Жусип АЛТАЙБАЕВ

Кенесбай УСЕБАЕВ

Қасим ШАРИПОВ

Какимжан ҚАЗИБАЕВ

Жумағали СМАҒУЛОВ

Амангелди АХМЕТАЛИМОВ

Мурат АРЕНОВ

Ғадилбек ШАЛАХМЕТОВ

Жанай Сейтжанович ОМАРОВ

Даурен Кенесович ДИЯРОВ

Асель Дулатовна ТЎЛЕГЕНОВА

Асқар Қуанишевич УМАРОВ

Елдос Бигелдиевич НАШИРАЛИ


1) Ахборот агентлигининг номи: «Kazinform» Халқаро ахборот агентлиги» - «Kazinform» ХАА
2) Ахборот агентлиги ёки интернет-нашр мулкдорининг номи: «Қозоғистон Республикаси Президентининг Телерадиокомплекси» нотижорий акциядорлик жамияти

3) Бош редакторнинг исм-шарифи: Танелбаева Б.С.
4) Рўйхатга олинганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва уни гувоҳномани берган идоранинг номи: № KZ80VPY00048059, 2022 йил 15 апрел, Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигининг Ахборот қўмитаси.Дастлабки рўйхатга олинган куни ва рақами: 10.03.1998, 146- ИА

5) Таҳририятнинг алоқа маълумотдари (почта манзили, телефонлари, электрон манзили): Нур-Султан ш., Ақмешит 3, «Park Line» бизнес маркази