Валюталар курси:
    usd/kzt 465.95 eur/kzt 485.43

    rub/kzt 7.72 cny/kzt 65.28
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +2+4℃

C5+1 форматидаги навбатдаги учрашув Қозоғистонда ўтказилиши мумкин

23 Сентябрь, 11:55

ASTANA. Kazinform - Ташқи ишлар вазирларининг C5+1 форматидаги навбатдаги учрашувида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича долзарб масалалар ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Нъю-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари иштирокида «C5+1» форматида ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув иштирокчилари эришилган келишувларни институционал қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштирилган тарзда амалга ошириш учун C5+1 виртуал котибиятининг ишга туширилишини олқишладилар.

Мухтар Тилеуберди ўз нутқида минтақанинг барқарор ривожланиши ва барқарорлигини ошириш учун минтақалараро мулоқотни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.

«Қозоғистон минтақавий хавфсизлик, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши курашиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва инсон капиталини ривожлантириш муаммоларини биргаликда ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади»

, — деди у.

Тадбир якунида Қозоғистон ташқи сиёсат бошқармаси бошлиғи навбатдаги вазирлар учрашувини Қозоғистонда ўтказишни таклиф қилди.

Фото: gov.kz

Муаллиф:

Нұрлан Тұяқов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар