Бюджетнинг даромадлар режаси 309 млрд тенгега ортиғи билан бажарилди – ҚР Молия вазирининг Президетга ҳисоботидан

None
ASTANА. Кazinform – Бош вазир ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатни ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва Ҳукуматнинг молия-иқтисодий блокининг истиқболдаги фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида ҳисобот берди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.

Е. Жамаубаевнинг Президентга берган ҳисоботидан:

– Маҳаллий маҳсулотнинг ўсиши 3,1 фоизга етди, инвестициялар ҳажми эса 7,8 фоизга ошди. Иқтисодиётнинг барча соҳалари ривожланмоқда.

– Қайта ишлаш саноатида маҳсулот ишлаб чиқариш даражаси 3,4 фоизга, қурилиш ҳажми 9,4 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичи 9,1 фоизга ошди.

– Ташқи савдо айланмаси 33,4 фоизга ошди. Савдо баланси мустаҳкамланмоқда. Шу билан бирга, қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 33,8 фоизга ошиб, 24,1 миллиард долларга етди.

– Республика бюджетининг даромадлар режаси 309 миллиард тенгега ортиғи билан бажарилди.

Шунингдек, Қ.Тоқаевга янги Бюджет ва Солиқ кодексларини ишлаб чиқишнинг бориши, «Болаларни қўллаб-қувватлаш миллий жамғармаси» лойиҳасининг иш механизмлари, ноқонуний йўллар билан ўзлаштирилган ва олиб чиқиб кетилган мол-мулкни давлатга қайтариш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, ижроси ҳақида маълумот берилди. Жисмоний шахсларнинг банкротлиги тўғрисидаги қонуннинг амалга оширилиши ҳақида айтилди.

Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, коррупция билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича олиб қўйилган маблағлар «Таълим инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси»га юборилмоқда. Айни пайтда махсус ҳисобварақда йиғилган 120 миллиард тенгега яқин маблағ мактабларни қуриш ва таъмирлашга йўналтирилмоқда.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, давлат молиясини яхшилаш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштиришга қаратилган қатор вазифаларни берди.


Сўнгги хабарлар