Бюджет харажатларининг 46 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилган – ҚР Молия вазири
5 Май 15:11

Бюджет харажатларининг 46 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилган – ҚР Молия вазири

NUR-SULTAN. Кazinform - Жами бюджет харажатларининг 46 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Сенатда Миллий жамғармадан 2022-2024 йилларга мўлжалланган кафолатланган трансфертлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Аввалроқ қонун лойиҳаси Парламент Мажилиси томонидан маъқулланган эди.

Ижтимоий блокдаги харажатлар 581 миллиард тенгега оширилди ва 8,6 триллион тенге ёки умумий бюджет харажатларининг 46 фоизини ташкил этиши режалаштирилган. Қўшимча маблағлар ижтимоий тўловларни индексация қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, меҳнат бозорини ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади», — деди Молия вазири Сенат мажлисида.

Вазирнинг сўзларига кўра, хавфсизлик кучларининг харажатлари 446 миллиард тенгега ошиб, 2,2 триллион тенгега етиши режалаштирилган.

«Режадаги умумий харажатларнинг қарийб 30 фоизи ҳудудларга мақсадли трансфертлар ҳисобидан йўналтирилади. Уларнинг умумий суммаси 818 миллиард тенге, шу жумладан ривожланиш учун трансферлар – 475 миллиард тенге. Тафсилотларни ҳисобга олган ҳолда республика бюджетидан 5,5 триллион тенгедан ортиқ ёки жами харажатларнинг 29,3 фоизи ҳудудларга йўналтирилади», — деди Е. Жамаубаев.

Аввалроқ Молия вазири Президент топшириқларини бажариш учун республика бюджетидан 1,8 триллион тенге, ижтимоий харажатлар ва тенге курси учун 173 миллиард тенге, дастурий ҳужжатлар ва кечиктириб бўлмайдиган мажбуриятлар учун 476 миллиард тенге ажратилганини маълум қилганди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Янгиликлар

Архив