Буюк Британияда янги қирол Чарльз III тасвирланган тангалар муомалага киритилди

None
ASTANA. Кazinform – Буюк Британияда янги қирол Карл III тасвири туширилган тангалар тақдим этилди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Қирол портрети махсус коллекциянинг бир қисми сифатида чоп этилган, деди Қироллик зарбхонаси директори Энн Жессоп.

«Қироллик зарбхонаси Буюк Британия учун 1100 йилдан ортиқ вақтдан бери тангалар зарб қилади. Ҳар сафар монарх ўзгарганда унинг портрети туширилган янги танга чиқарилади. Дастлаб, бундай тангалар янги қиролнинг қиёфасини таниб олишнинг ягона йўли эди, биласизки, ўша пайтда на ижтимоий тармоқ, на матбуот йўқ эди. Қирол портрети аста-секин барча тангаларда пайдо бўлади», - деди у.

Қиролнинг бу сурати тож кийишдан олдин зарб қилинган, монарх тангада тожсиз тасвирланган. Портрет 5 фунт 50 пенслик тангаларда пайдо бўлади.

«Қирол марҳум қироличанинг чап томонига, қарама-қарши томонга қарайди. Портрет атрофидаги ёзув: «Карл III, Худо инояти билан қирол бўлди, эътиқод ҳимоячиси» ва нашр этилган сана. Бу элементларнинг барчаси анъанавийдир», деди Роял Минт директори Кевин Кленси.

Янги тангалар коллекцияси 8 сентябр куни 96 ёшида вафот этган қиролича Елизавета II нинг ҳаёти ва меросига бағишланган.

Фото: euronews.cоm

Сўнгги хабарлар