Буюк Британияда яна бир кенг кўламли норозилик акцияси бўлиб ўтади

None
LONDON. Кazinform – Британия давлат ва тижорат хизматлари иттифоқи (PCS) 100 минг киши иштирок этадиган навбатдаги норозилик акциясини эълон қилди, дея хабар бермоқда Кazinform euronewsга таяниб.

Аввалроқ, PCS аъзолари ўқитувчилар, университет ходимлари ва поезд ҳайдовчилари билан бирга 1 февраль куни Бристоль, Брайтон, Бирмингем ва Лондонда иш ташлаш эълон қилган эди.

Буюк Британия давлат хизматчилари вакили бўлган PCS касаба уюшмаси иш ҳақини 10 фоизга ошириш, пенсияларни яхшилаш ва ишдан бўшатишни тўхтатишни талаб қилмоқда.

Иш ташлашда 123 та давлат органи, жумладан, Таълим, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирликлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Ҳукумат аввалроқ давлат хизматчиларига иш ҳақини 3 фоизга оширишни таклиф қилган, бироқ касаба уюшмаси Буюк Британиянинг сўнгги 40 йилдаги ўртача инфляция даражасига мос равишда иш ҳақини 10 фоизга оширишни талаб қилмоқда.

Англия ва Уэльсдаги ўқитувчилар ва мактаб ходимларини ўз ичига олган энг йирик Миллий Таълим Иттифоқи (NEU) аъзолари ҳам 15-16 март кунлари иш ташлашади.

Фото: Jordan Pettitt/PA Images via Getty Images


Сўнгги хабарлар