Буюк Британияда коронавирус юқтирганлар сони бир ҳафта ичида 32 фоизга ошди

Фото: None
LONDON. Kazinform – Буюк Британияда коронавирус юқтирганлар сони ҳали ҳам ортиши мумкин, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

Буюк Британиянинг Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги ижрочи директори Женни Харрис мамлакатда бир ҳафта ичида коронавирус юқтирганлар сони 32 фоизга ошганини маълум қилди. Ўтган ҳафтада хавфли инфекцияни юқтирганлар сони тахминан 500 мингга кўпайиши Omicronнинг BA.4 ва BA.5 деб номланган икки турининг тез тарқалиши билан боғлиқ. 30 июн куни Англияда вирусни юқтирган ва касалхонага ётқизилганлар сони 9 мингга яқинни ташкил қилган. Бу ой бошига нисбатан икки баравар кўп.

Умуман олганда, Англияда коронавирус аниқланган аҳоли сони 1 829 100 кишига етди. Бу аҳолининг 3,35 фоизини ташкил қилади. Уэльсда бу кўрсаткич 106 минг кишини ташкил этди, бу аҳолининг 3,49 фоизини ёки ҳар 30 кишидан биттасини ташкил қилади. Шимолий Ирландияда тест топширган 71 минг кишидан вирус аниқланган.

Сўнгги хабарлар