Буюк Британияда коронавирус туфайли вафот этганлар сони 100 мингдан ошди

None
None
LONDON. Kazinform – Дунёда COVID-19 юқтирганлар сони 100 миллиондан ошди. Кўп ойлар давомида ачинарли рўйхатда Америка Қўшма Штатлар биринчи ўринда (деярли 26 миллион ҳолат, 431 минг вафот этганлар сони бўйича), ундан кейин Ҳиндистон, Бразилия, Россия ва Буюк Британия турибди. Тахминан 2 миллион 152 минг киши вафот этган, 72,5 миллион киши соғайиб кетган, 110 минг киши оғир ва ўта оғир аҳволда, деб хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.

Европа ва Шимолий Америкада ҳар бири деярли 30 миллион киши, Осиёда 22,6 миллион, Жанубий Америкада 15,3 миллион киши коронавирусга чалинган. Расмий маълумотларга кўра, эҳтимол, номукаммал статистика туфайли Африка энг кам таъсирланган қитъа бўлиб қолмоқда.

Миллий статистика бюросининг эълон қилинган маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан ва шу йилнинг 15 январигача Буюк Британияда деярли 104 минг киши коронавирус ва шу билан боғлиқ асоратлардан вафот этган. Сўнгги бир ҳафта ичида 7776 киши вафот этган, бу ўтган йилнинг апрелидан бери энг юқори кўрсаткич. Пандемиядан вафот этган британларнинг деярли тўртдан уч қисми 75 ёшдан ошганлар, 42 фоизи 85 ёшдан ошган. Қурбонлар орасида 45 ёшгача бўлган одамлар тахминан 1 фоизни ташкил қилади.

АҚШ Президенти Жо Байден ўзидан аввалги президент Дональд Трампнинг Шенген зонаси, Буюк Британия, Ирландия ва Бразилия аҳолиси учун АҚШга саёҳат чекловларини бекор қилиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди. Шунингдек, у яқинда коронавируснинг янги штамми топилган Жанубий Африкани рўйхатга киритди. Душанба куни, Миннесота штатида Бразилияда илгари хабар қилинган P/1 штаммини юқтириш бўйича биринчи ҳолат қайд этилди.

Сўнгги хабарлар