Буюк Британияда инфляция октябр ойида 11,1% гача тезлашди

None
LONDON. Kazinform – Буюк Британияда октябр ойида инфляция ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,1 фоизга тезлашди, бу 1981 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Буюк Британия Миллий статистика хизмати ҳисоботига кўра, нархларнинг ошишига асосий омиллар электр энергияси, газ ва бошқа ёқилғиларга тарифларнинг ошиши, шунингдек, озиқ-овқат нархининг ошиши сабаб бўлган.

Шу фонда мамлакат бўйлаб турли соҳалардаги касаба уюшмалари, жумладан, темирйўлчилар, тиббиёт ходимлари, университет ўқитувчилари, почта ходимлари иш ҳақини ошириш талаби билан иш ташлашмоқда.

Мамлакатда тезлашган инфляция бизнесга ҳам қаттиқ таъсир кўрсатди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ электр нархининг ошиши Буюк Британиядаги бар ва ресторанларнинг иш вақтини қисқартиргани ҳақида хабар берилган эди.
Сўнгги хабарлар