Буюк Британияда электр қуввати йўқлиги сабабли кафелар иш вақтини қисқартирди

None
LONDON. Kazinform – Буюк Британиядаги кафе, бар ва ресторанларнинг учдан биридан ортиғи сўнгги уч ойда иш вақтини қисқартирди. Бу электр энергиясини тежаш мақсадида қилинмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири қироллик Миллий статистика хизматига таяниб.

Буюк Британиядаги ресторанларнинг тахминан 6 фоизи ҳафтада икки кун ишламайди, 7 фоизи фақат бир кун ишлайди ва 21 фоизи иш вақти қисқартирилган. Умуман олганда, энергия харажатлари бу йил Буюк Британиянинг барча корхоналари учун асосий муаммога айланмоқда. Энергия нархларини асосий масала деб ҳисоблаганларнинг улуши феврал охиридаги 15 фоиздан апрел ойида 21 фоизга кўтарилди ва ўшандан бери бу даражада қолмоқда.

Буюк Британияда истеъмол нархлари индекси сентябр ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,1 фоизга ўсди. Инфляция, асосан, электр энергияси, газ ва бошқа ёқилғи нархларининг ошиши, озиқ-овқат ва транспорт харажатлари ҳисобига ошди.

Муаллиф: Тимур Дюсекеев


Сўнгги хабарлар