Буюк Британияда чет элга саёҳат қилишни тақиқлаш июль ойигача узайтирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Буюк Британия расмийлари халқаро саёҳатларга қўйиладиган тақиқни июль ойигача узайтирмоқчи ва қоидабузарларга 5000 фунт стерлинг жарима солинади, деб хабар беради Kazinform The Times газетасига асосланиб.

Унга кўра, ҳукумат тегишли маслаҳатларни депутатларга 22 март куни тақдим этди. Ушбу масала бўйича овоз бериш 25 мартга белгиланди. Агар таклифлар маъқулланса, янги қоидалар келаси душанба куни кучга киради.

Нашрнинг таъкидлашича, агар бу аҳоли учун ўта зарур бўлмаса, чет элга саёҳат қилиш, 30 июнга қадар тақиқланади. Чет элга фақат ишлаш, ўқиш, даволаниш, оғир аҳволда бўлган қариндоши ёки дўстига ташриф буюриш, турмуш қуриш ёки қариндошининг тўйида қатнашиш, кўчиб ўтиш ёки кўчмас мулкни сотиш учун кетишингиз мумкин.

Сўнгги хабарлар