Буюк Британия Ташқи ишлар вазири илк бор Қозоғистонга расмий ташриф билан келди

None
ASTANA. Kazinform – Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли пойтахтга илк бор ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Бугун Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверлининг Астанага биринчи расмий ташрифи бошланди. Жаноб вазир, Сиз бошчилигидаги ваколатли делегацияга «Қозоғистонга хуш келибсиз» деб айтмоқчиман. Ишонаманки, Давлат раҳбари ва Бош вазирнинг Жеймс Клеверли билан учрашуви Қозоғистон-Британия муносабатларига янги суръат бағишлайди»

, — деди Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко расмий учрашувдан кейинги матбуот анжуманида.

photo

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон-Британия муносабатлари давом этади ва шериклик янги мазмунга эга бўлади.

photo

«Бугунги учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, минтақавий ва халқаро кун тартиби муҳокама қилинди. Қозоғистон ва Буюк Британия ўртасидаги сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳамкорликнинг барча кўламини, айниқса, иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни жонлантириш муҳим аҳамиятга эга. Буюк Британия билан ҳамкорлик кўп векторли ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан биридир. Ўттиз йилдан ортиқ дипломатик муносабатлар давомида икки давлат ўртасида юқори даражадаги стратегик шерикликка эришилди»

, — деди вазир ўринбосари.

photo

photo

photo

photo

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар