Буюк Британия таҳлил марказида Қозоғистондаги ислоҳотлар муҳокама қилинди

18 Ноябрь, 12:10
Буюк Британия таҳлил марказида Қозоғистондаги ислоҳотлар муҳокама қилинди

LONDON. Kazinform – Лондонда Қозоғистон ва Буюк Британия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Қозоғистон Республикаси элчихонаси ва Henry Jackson Society Буюк Британия таҳлил маркази томонидан ташкил этилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тадбирда Қозоғистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчиси Мағжан Илясов, Henry Jackson Society таҳлил маркази бошқарувчи директори Тара-Джейн Сатклифф ва тадқиқот директори Томас Кира, Буюк Британия-Қозоғистон уюшмаси раис Руперт Гудман, Қозоғистоннинг Англиядаги фахрий консули Алан Спенс, шунингдек, Буюк Британия жамоат ва сиёсий гуруҳлари вакиллари, экспертлар ва тадбиркорлар иштирок этди.

«Давра суҳбати»га йиғилганлар дипломатик хизмат ташкил этилганидан бери, 30 йил давомида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда эришилган ютуқлар, Астана ва Лондон ўртасидаги муносабатларнинг келажаги ҳақида сўз юритди.

Қозоғистон элчиси Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сиёсий ташаббуслари ва ислоҳотлари, сентябр ойида эълон қилинган Мурожаатномасининг устувор йўналишлари билан таништирди. Шунингдек, 20 ноябр куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари Президент сайловининг аҳамияти ҳақида маълумот берди.

Буюк Британия билан ҳамкорлик Қозоғистон ташқи сиёсатидаги Европа йўналишининг асосий устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди. Бундан ташқари, Қозоғистон ва Буюк Британия ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги янги шартномани қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди. Мазкур Битим умумий манфаатларга асосланган икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга янги суръат бағишлайди.

Тадбирга йиғилганлар Қозоғистоннинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари, икки томонлама ривожланиш истиқболлари, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолади.

Муаллиф: Ғалимжан Қараманули

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар