Буюк Британия нефт ва газ компанияларига 6 миллиард доллар солиқ солади
27 Май 17:39

Буюк Британия нефт ва газ компанияларига 6 миллиард доллар солиқ солади

NUR-SULTAN. Kazinform – Буюк Британия ҳукумати аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун қўшимча имтиёзларни молиялаштириш учун нефт ва газ компанияларининг ортиқча фойдасига 5 миллиард фунт стерлинг (6,3 миллиард доллар) солиқ жорий қилмоқда, дея хабар беради Kazinform CNN телеканалига таяниб.

Мамлакат Молия вазири Риши Сунак пайшанба куни энергия ишлаб чиқарувчилар учун янги 25% даромад солиғини эълон қилди, энергия нархлари аввалги даражага қайтгандан сўнг, у босқичма-босқич бекор қилинади.

Қайд этилишича, компаниялар, жумладан, BP ва Shell ҳам нефт ва табиий газнинг жаҳон нархларининг кескин ошиши фонида ўтган йили умумий 32 миллиард доллар фойда олган.

Ушбу солиқлар 8 миллионга яқин кам таъминланган оилаларга 650 фунт стерлинг миқдорида бир марталик тўғридан-тўғри тўловлар ва яна 8 миллион нафақахўрларга 300 фунт стерлинг миқдорида тўғридан-тўғри тўловларни таъминлаш учун тахминан 15 миллиард фунт стерлинг (19 миллиард доллар) миқдоридаги янги имтиёзлар пакетини молиялаштиришга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияданинг аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлари ҳақида хабар берган эди.

https://www.inform.kz/oz/franciya-narh-sishini-koplash-uchun-ozik-ovkat-talonlari-tarkatmokda_a3937277

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив