Валюталар курси:
    usd/kzt 460.95 eur/kzt 487.18

    rub/kzt 8.66 cny/kzt 68.91
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Буюк Британия нархларнинг кескин ошишига тайёр эмас

23 Май 21:35

BRÚSSEL. Kazinform – Буюк Британия нархларнинг кескин ошишига тайёр эмас. Бу ҳақда Британиянинг «The Independent» газетасига берган интервьюсида Британия ҳукуматининг маслаҳат органи раҳбари Йан Райт маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қора денгиз портларидаги вазият Украинада 25 миллион тонна дон чиқарилмай қолганлиги таъсир қилмоқда. Бу энг қашшоқ мамлакатларда очарчилик хавфини туғдиради, бироқ озиқ-овқат импортига қарам бўлган Буюк Британия учун ҳам жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин», - дейди Британия газетаси.

Хусусан, истеъмол қилинадиган ўсимлик мойларини етказиб бериш аллақачон чекланган. Ўғит ва эм-хашак нархининг ошиши маҳаллий ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Британия хайрия ташкилотлари ва ноҳукумат ташкилотлари томонидан йиғилган озиқ-овқат заҳиралари тугайди, деган хавотирлар бор. Инқироз сешанба куни Буюк Британия озиқ-овқат ва ичимликлар кенгашининг (FDSC) фавқулодда йиғилишида муҳокама қилинади.

Соҳа вакиллари озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши натижасида юзага келган мураккаб вазиятни бартараф этиш чораларини кўриб чиқади.

«Ҳукумат бунинг оқибатларини тўлиқ тушунмайди, деб ўйлайман. Нархларнинг кескин кўтарилиши ва озиқ-овқат тақчиллиги туфайли вазият жуда қўрқинчли бўлиши мумкин», - деди Буюк Британия ҳукуматининг маслаҳат органи раҳбари Йан Райт.

Новости по теме