Валюталар курси:
    usd/kzt 433.3 eur/kzt 464.19

    rub/kzt 6.48 cny/kzt 64.56
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Буюк Британия энергия нархининг ошишиши сабаб инқирозга дуч келиши мумкин

28 Декабрь 17:50

LONDON. Kazinform - Буюк Британия энергетика соҳасида 2008 йилдаги молиявий инқироз давридаги каби инқирозга дуч келиши мумкин. OVO Energy компанияси раҳбари Стивен Фицпатрик шундай ҳавотир билдирди, деб хабар беради Kazinform The Telegraph агентлигига таяниб.

Буюк Британиянинг иккинчи йирик энергия етказиб берувчиси OVO Energy компанияси раҳбари Стивен Фицпатрик ҳозирги вазиятни Northern Rock банкининг қулаши ва бир йил кейинги Lehman Brothers компанияси билан боғлиқ коллапс ўртасидаги давр билан таққослади.

«Биз ҳалигача энергетика инқирозини енгиб ўтганимиз йўқ», - деди у The Telegraph нашрига ва шу билан вазирлар ва тартибга солувчи органлар раҳбарларини банкротлик ва нархларнинг кўтарилишининг олдини олиш бўйича қарорлар қабул қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди.

Хабар қилинишича, газ нархи ўтган ҳафтада ҳар бир иссиқлик бирлиги учун 470 фунт стерлинггача кўтарилган, таъминотнинг қисқариши натижасида ой давомида нарх бир неча марта ошган.

Буюк Британияда август ойидан бери жами 26 та чакана энергия компаниялари банкрот бўлган.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар