Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 2026 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтади

Фото: None
ТASHKENT. Кazinform – 2026 йилда Ўзбекистонда 46-Жаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси президенти Алишер Саъдуллаев ўзининг Теlegram-каналида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро шахмат федерацияси (FIDЕ) Бош ассамблеясида тегишли қарор қабул қилинди. Польша ва Замбия ҳам мусобақани ўтказиш учун ариза топширган, бироқ улар ҳукуматларидан кафолат хатлари йўқлиги сабабли финал босқичида иштирок эта олмадилар. Натижада делегатларнинг барча овозлари Ўзбекистонга берилди.

Ўзбекистон бу мусобақаларга илк бор мезбонлик қилади. Мумкин бўлган шаҳарлар Тошкент ёки Самарқанддир.

29 июлдан 9 августгача Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-шахмат олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. 2024 йилда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтади.

Фото: t.mе/аlisher_sadullaev

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар