Бурятияда 27 июн - 11 июл кунлари иш кунлари эмас деб эълон қилинди

None
None
MOSKOW. TASS-Kazinform – Эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли Бурятияда икки ҳафта давомида қатъий чеклов чоралари жорий этилади, деб хабар беради Kazinform TASSга асосланиб.

Бурятияда эпидемиологик вазият ёмонлашаётгани ва коронавирус инфекциялари кўпайиб бораётганлиги сабабли республика расмийлари 27 июн - 11 июл кунлари икки ҳафта давомида қатъий чеклов чораларини эълон қилдилар. Ушбу кунлар иш кунлари эмас деб белгиланди.

«Бурятия Республикаси 27 июндан 11 июлга қадар локдаун режимни жорий қилди», - дейилади коронавирус бўйича минтақавий тезкор штаб баёнотида.

Икки ҳафта давомида «ҳаёт кечиришни таъминлаш хизматлари, озиқ-овқат дўконлари, зарур молларни сотадиган савдо ташкилотлари, дорихоналар, уй-жой коммунал хизматлари, жамоат транспорти, оммавий ахборот воситаларидан ташқари барча корхоналарнинг фаолияти тақиқланади» деб таъкидланди.

Ўтган кун давомида Бурятияда коронавирус инфекциясининг 2858 янги ҳолати аниқланди. COVID-19 пандемияси бошланганидан бери 42 435 киши коронавирус билан касалланган ва 1066 бемор вафот этган.

Сўнгги хабарлар