Бурабайда янги курорт зонаси очилади

None
ASTANA. Kazinform – Ақмола вилояти ҳокими Ермек Маржикпаев вилоятда туризм соҳаси қандай ривожланаётганини айтиб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, вилоятда туризм соҳасида 65 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, бунинг натижасида 200 иш ўрни яратилган.

«Туризм иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб қоляпти. Бугун биз Қозоғистонда туризмни ривожлантиришнинг бешта ҳаракатлантирувчиси қаторидамиз. Шучье-Бурабай курорт ҳудуди сайёҳлар сони кўп бўлган минтақамизда етакчи ҳисобланади. Бу вилоятимизга келаётган туристларнинг 85 фоизини ташкил этади. Дам олиш масканида 9000 дан ортиқ ўринли 183 та объект мавжуд. Ўтган йили у ерга 1 миллиондан ортиқ сайёҳ келган», – деди вилоят ҳокими марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда.

Ермек Маржикпаев жорий йилда вилоятга келаётган сайёҳлар сони 1 миллион 200 минг кишига етишини айтди.

«Яъни, 200 та иш ўрни яратиб, умумий қиймати 23 миллиард тенге бўлган 65 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш орқали сайёҳлар сонини яна чоракга оширамиз. «Akbura Resort» курорт ҳудуди лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида меҳмонхона жойлашган муҳим объектни ишга тушириш режалаштирилган. Умуман олганда, жорий йилда Щучье-Бурабай курорт ҳудудини ривожлантириш учун 64,4 миллиард тенге ажратилди», – деди Ермек Маржикпаев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар