-
-
-
26.02.2021 15:29
-
-
-
26.02.2021 10:27
-
26.02.2021 09:38
-
-
-
Бурабайда йўлда қолиб кетган 29 нафар чет эллик қутқарилди

KÓKSHETAÝ. Kazinform – Ақмола вилоятида йўлда қолиб кетган 29 нафар Тожикистон фуқароси қутқарилди, деб хабар беради Kazinform мухбири ФВД матбуот хизматига ҳавола қилиб.
Департамент матбуот хизматининг маълум қилишича, Бурабай тумани ҳудудида «Нур-Султан-Петропавл» автотрассасида «Сетра» русумли йўловчилар автобуси техник носозликлар туфайли йўлда қолиб кетган.
«Автобус Тожикистондан Россиянинг Сургут шаҳрига бораётган. Ичида 26 йўловчи ва 3 нафар ҳайдовчи бўлган. Йўловчиларнинг ҳаммаси Тожикистон Республикаси фуқароларидир, тўрт нафари аёл киши, биттаси ёш бола. Ҳеч ким жабрланмаган. Йўловчилар икки қисмга бўлиниб, Щучинск шаҳридаги техника колледжи ва №13 Умумий турдаги мактаб интернати ётоқхоналарига жойлаштирилди. Ҳеч ким тиббий ёрдамга мухтож бўлмаган», - деб маълум қилди Бурабай туман фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Қанат Бабаев.
Муаллиф: Аслан Оспанов
- Дам олиш кунлари об-ҳаво маълумотлари
- ЎР инновациялар вазирлиги: коронавирусига қарши Хитой-ўзбек вакцинаси самарадорлиги - 97%
- Қозоғистонда совуқ кутилмоқда
- Ўзбекистонда 32 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди
-
Синоптиклар март ойида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик бўлишини тахмин қилишмоқда
-
Қозоғистон вакиллари Турк дунёси метеорология бўйича биринчи форумида қатнашдилар