Булат Утемуратов жамғармаси Туркиядаги зилзила қурбонларига 5 миллион доллар ажратди

None
ASTANА. Кazinform - Туркия Республикасининг Астанадаги элчихонаси Туркиядаги ҳалокатли зилзила қурбонларига ёрдам кўрсатган Булат Утемуратов жамғармасига миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради Кazinform.

@Утемуратов жамғармаси Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармасига (АFAD) 5 миллион доллар маблағ ажратди. «Биз қардош халқларимизнинг ҳамкорлиги ва ўзаро ёрдамининг энг яхши анъаналарида кўрсатилаётган бундай муҳим ва ўз вақтида кўрсатилаётган ёрдамни юксак қадрлаймиз», - деди элчи Мустафо Капужа элчихонанинг Instagram саҳифасида.

Туркия элчихонаси маълумотларига кўра, Қозоғистонда АFAD учун йиғилган хайрияларнинг умумий миқдори 10 миллион доллардан ошган.

Куни кеча Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга миннатдорчилик мактуби йўллаб, «Қозоғистоннинг кўрсатаётган ёрдами халқимизга катта мадад бўлди», - дея таъкидлади.


Сўнгги хабарлар