Бухоронинг тарихий обидалари Ислом оламининг маданий мероси рўйхатига киритилди

None
None
ТASHKENT. Кazinform - Бухоронинг еттита тарихий обидаси Ислом оламининг маданий мероси рўйхатига киритилди, деб хабар беради Кazinform мухбири Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, 3-6 июл кунлари Рабат шаҳрида (Марокаш) Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ICЕSCО) 10-сессияси бўлиб ўтди, унда Бухоро шаҳридаги еттита тарихий обидалар Ислом оламининг маданий мероси рўйхатигага киритилди ва сертификатлар олди.

«Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Бакр, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Магоки Аттор масжиди, «Пойи Калон» ансамбли, қадимий Пойкент шаҳри харобалари ва Тошсарой мадрасасига оид сертификатларни ICЕSCО Бош директори Салим Ал Малик топширди», - дея хабар беради Маданий мерос агентлиги.

Агентликнинг қщшимча қилишича, ушбу ёдгорликларнинг ICЕSCО рўйхатига киритилиши республиканинг бой маданий меросини бутун дунёда тарғиб этишда катта аҳамиятга эга. Агентлик ислом уламолари иштирокида халқаро анжуманлар ва амалий учрашувлар ташкил этиш, маданий меросни асраб-авайлаш учун халқаро грантлар жалб этишни мақсад қилган.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар