Бухорода Туркий давлатлар ташкилоти Ёш лидерлари форуми бўлиб ўтмоқда

None
None
BUHARA. Kazinform - Форумда Туркий давлатлар ташкилотининг Ёш лидерлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг директори, сенатор Алишер Саъдуллаев, Туркий Давлатлар Ташкилотининг Бош котиби Бағдат Амреев ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б. Зарипов иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Шавкат Мирзиёев томонидан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг 8-Саммитида 2022 йилни туркий дунёда «Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилиш юзасидан билдирган ташаббуслари асосида ўтказилаётган ушбу форум бир неча минг йиллик қардош халқлар ёшларининг ўзаро алоқаларини янада ривожлантиришда муҳим тарихий аҳамият касб этади.


Бугун старт олаётган «Туркий дунёда ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили» нинг Ўзбекистон заминида қадим Шарқ дурдонаси Бухоро шаҳрида ўтказилмоқда. Форум доирасида намойиш этиладиган тақдимот ва ишланмалар туркий дунё ёшлари ўртасида таълим, илм-фан, тадбиркорлик, ахборот технологиялари ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш, Туркий дунёнинг буюк маданий-тарихий меросини оммалаштириш мақсадида маданий-гуманитар ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.



Фото: UzA
Сўнгги хабарлар