Янгиликлар
Бугундан Қозоғистонда коронавирус ва пневмония статистикаси бирлаштирилди
2 Август 13:00
Баҳам кўринг:

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус бўйича янгиланган статистик маълумотларни тақдим этди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Ўхшаш янгиликлар
Вазир ҚР Президентига мамлакатдаги эпидемиологик вазият тўғрисида ҳисобот берди
Ўзбекистонда 53 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди
Алматида телетиббиёт маркази коронавирус билан касалланган беморларга кеча-кундуз ёрдам беради
2020 йил 1 август куни лабораторияда аниқланган COVID-19 инфекцияси ва ПЗР-тест натижаларида коронавирус аниқланмаган, аммо клиник ва эпидемиологик белгилари у билан бирдек бўлган пневмония статистикаси бирлаштирилди. Янги статистика бўйича маълумотлар бугундан эътиборан хабар қилиб борилади.
«2020 йил 1 август куни 1 626 одамда COVID-19 инфекцияси аниқланди ва кун давомида 36 киши вафот этди. Шунингдек, 5 181 кишига лаборатория томонидан аниқланган пневмония ташхиси қўйилди, уларда коронавирус инфекциясининг клиник ва эпидемиологик белгилари бор. Сўнгги кун давомида шундай ташхис қўйилган 30 бемор вафот этди», - дейилади вазирлик хабарида. Фикр қолдириш
Мавзуга оид
- Вазир ҚР Президентига мамлакатдаги эпидемиологик вазият тўғрисида ҳисобот берди
- Алматида телетиббиёт маркази коронавирус билан касалланган беморларга кеча-кундуз ёрдам беради
- Коронавирус: Нур-Султон шаҳри ва 6 та вилоят «қизил» зонада
- Қозоғистонда 96 одам COVID-19 га ўхшаш пневмония билан касалланди
-
Ўтган суткада Қозоғистонда 1430 кишида коронавирус аниқланди
-
Шифокор: Вакцинация – бу коронавирус инфекциясини енгишнинг ягона усули
Онлайн ходимлар